23.12.2020 10:03
6698
Пирло «Фиорентина»дан учралган мағлубият ва «Наполи» билан ўйин натижаси бекор қилингани ҳақида фикр билдирди

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 14-туридан ўрин олган «Фиорентина»га (0:3) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Наполи» билан ўйинга ёзилган техник ғалабанинг бекор қилиниши? Неаполликлар билан ўйнашда муаммо йўқ. Ушбу қарор тўғри ёки йўқлигини айтмайман, аммо бу жуда қийин шароитларда ўйнаган жамоаларга нисбатан адолатсиздир. 

Ўйинни нотўғри ёндашув билан бошладик. Бундай натижа Роджество олдидан сўнгги ўйинда, футболчилар таътил ҳақида ўйлашни бошлашганида содир бўлиши мумкин. Ҳаракатсиз эдик, шунинг учун мағлубият муқаррар эди.

Куадрадонинг четлатилиши? Ҳаммаси аниқ кўринди, қизил карточка бор эди. Фойдамизга бир неча вазиятлар бўлиши мумкин эди, лекин бунга изоҳ беришни хоҳламайман. 10 дақиқадан сўнг 10 киши бўлиб қолганимизда тактиканинг техник томонлари ҳақида гапиришнинг маъноси йўқ. Агар фойдамизга пенальти белгиланганда, ўйинда қолишимиз мумкин эди.  Биринчи бўлимда рақибга гол ва битта ўйинчи устунлик бердик, иккинчи бўлимда эса майдонга тўғри муносабатда чиқдик. 

Энди куч йиғиш учун бир неча кунга таътилга чиқамиз. Ва кейин хатоларни, қўша оладиган жиҳатларимизни баҳолаймиз. Амал қилишимиз керак бўлган лойиҳа бор. Кучли жамоа эканлигимизни биламиз, аммо «Интер» ва «Милан» юқорироқда экан, демак, ҳозир улар биздан яхшироқ. Энди улар фаворит эканликларини инкор қилмаймиз», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» – «Наполи» ўйини 4 октябрда бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Неаполь клубига коронавирус хавфи туфайли Туринга уча олмагани учун техник мағлубият (0:3) ёзилганди. Шундан сўнг «Наполи» апелляция берди ва унда ютиб чиқди. Техник мағлубият бекор қилинди ва ўйин ўтказиладиган бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар