23.12.2020 22:08
4526
«Ливерпуль»нинг уч нафар футболчиси машғулотларга қайтди

«Ливерпуль» клубининг жароҳат олган уч нафар футболчиси жамоанинг машғулотларига қайтди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Жумладан, АПЛ 5-тури доирасидаги «Эвертон»га қарши баҳсда жароҳат олган яримҳимоячи Тьяго Алькантара «Ливерпуль» машғулотларига қайтди.

Испаниялик футболчидан ташқари, Жеймс Милнер ва Шердан Шақири ҳам жамоавий машғулотларга қайтган.

Маълумот учун, Милнер ва Шақири ноябрь ойида жароҳат олиб сафдан чиққан эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар