23.12.2020 08:08
2471
«Аталанта» Дания миллий жамоаси ҳимоячисини сотиб олди 

«Аталанта» «Генк» ҳимоячиси Йоаким Мэлени сотиб олди. 

Sky Sport Italia'нинг маълумотига кўра, келишув нархи бонуслар бирга 10 млн еврони ташкил қилган.

Маълумот учун, бу – икки клуб ўртасидаги учинчи трансфер. Бергамоликлар аввалроқ Бельгия жамоасидан Тимоти Кастань (ҳозир «Лестер»да) ва Руслан Малиновскийни сотиб олишганди.

23 ёшли Мэле «Генк» сафига 2017 йили қўшилган. У Дания миллий жамоаси аъзоси саналади.

Ҳимоячи бу мавсумда Бельгия чемпионатида 16та ўйинда майдонга тушиб, 4та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар