22.12.2020 18:57
8537
«Рубин» клуби директори: «Остон Ўруновнинг трансфер нархига уч футболчини олишимиз мумкин»

«Рубин» бош директори Рустем Сайманов Қозон клуби ўзбекистонлик яримҳимоячи Остон Ўрунов трансфери масаласида бошқа тўхталмаслигини билдирди. Клуб «Спартак» футболчиси ўрнига япониялик 21 ёшли яримҳимоячи Мицуки Сайтони ижарага олган.

«Спартак» дастлаб бизга рад жавобини берди. Кейин эса Ўруновга нарх қўйишди. Бу пулга биз уч нафар футболчини олишимиз мумкин. Охир-оқибат япониялик футболчига тўхталдик. У ҳам легионер. Ўрунов трансфери масаласидаги мавзу биз учун ёпилди», - дейди Сайманов «Чемпионат.сom» мухбирига.

Аввалроқ, «Рубин» бош мураббийи Леонид Слуцкий Остон Ўруновни ўз жамоасида кўрмоқчи эканлиги, қозонликлар ўзбекистонлик 19 ёшли яримҳимоячи учун 2 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар