22.12.2020 13:23
6697
Левандовски: «Ўшанда «Манчестер Юнайтед»га ўтишга тайёр эдим»

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски France Football нашрига берган интервьюсида «Манчестер Юнайтед»га амалга ошмай қолган трансфери ҳақида гапирди.

«Дортмунддаги фаолиятимнинг иккинчи мавсумидан кейин мен сэр Алекс Фергюсон билан гаплашгандим. У мени Манчестерга кўчиб ўтишимни истаганди. Ўзим ҳам бу трансферга қизиқиб, «МЮ»га ўтишга рози эдим. Аммо «Боруссия» мени қўйиб юборишни истамаганди. Шунга қарамай, бундан хафа бўлмаганман. Чунки ўша пайт Дортмундда ҳам яхши жамоа шаклланганди», - дея Левандовскининг сўзларини келтирмоқда France Football.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски Дортмунддаги тўрт йиллик фаолиятидан кейин 2014 йилда «Бавария»га ўтганди. 32 ёшли польшалик форвард жорий мавсумда Бундеслигадаги 12 ўйинда 17та гол киритишга муваффақ бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар