22.12.2020 14:40
10327
Теглар
Бензема: «Месси ва Роналдуни ортда қолдирганимдан фахрланаман»

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лиганинг 2019/2020 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилгач, қувончини яширмади.

«Бу мен учун жуда катта аҳамиятга эга. Совринни қўлга киритганимдан фахрланаман. Месси ва Роналду бошқа савиядаги футболчилар. Улар жуда кўп совринлар ютган. Бундай футболчиларни ортда қолдириб, совринга эга чиққанимдан фахрланаман», - дея Бенземанинг сўзларини келтирмоқда Marca.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йилдан буён Испанияда мавсумнинг энг яхши футболчиси соврини фақат икки ҳужумчи - Лионель Месси ва Криштиану Роналдуга насиб қилаётганди. Бу сафар соврин улар эмас, Бенземага насиб этди.

Маълумот учун, «Реал» ўтган мавсум якунларига кўра 87 очко жамғариб, «Барселона»ни 5 очкога ортда қолдирган ҳолда Ла Лига чемпионига айланганди.

Бензема сўнгги мавсумда чемпионатда 37 ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 8та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар