22.12.2020 08:47
2664
Бензема – Ла Лиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси

«Реал» хужумчиси Карим Бензема Marca талқинига кўра Испания чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Эътиборилиси, Альфредо Ди Стефано номидаги ушбу соврин 2009 йилдан бери фақат «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Реал»нинг собиқ форварди Криштиану Роналдуга насиб этаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Реал» 87 очко тўплаб, Ла Лига чемпионига айланди. Карим Бензема эса 37 ўйинда қатнашиб, 21 гол ва 8 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Франциялик ҳужумчи Мадрид клубида 2009 йилдан бери ҳаракат қилади. У бу мавсумда Испания чемпионатида 7та тўп киритди ва 5 голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар