21.12.2020 12:19
5329
Зидан «Эйбар» билан ўйин, Асенсио ва Бензема ҳақида гапирди

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 14-туридан ўрин олган «Эйбар»га (3:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бензема – ўйин ғолиби, чунки у умуман юқори даражадаги ишларни қилмоқда. Карим ҳақида гапирганда доим бир хил нарсани айтаман. У доим ўйинимиз марказида, унинг жамоадаги роли жуда муҳим. 

Таслим бўлишни истамайдиган рақибга қарши баҳсда қийинчиликларни бошдан кечирдик. «Эйбар» рақиб майдони томонда тўпни энг кўп олиб қўядиган жамоадир. Умуман олганда, баҳс давомида ҳаммасини назорат қилдик. 

Асенсиога яхши ўйнаши учун кўпроқ дақиқа керак. Аммо асосийси – жамоа.

Қўл билан ўйин? (81-дақиқада тўп «Реал» жарима майдончаси ичида Серхио Рамоснинг тирсагига тегди, лекин ҳакам Хосе Мунуэра пенальти белгиламади) Ўша вазиятни кўрмадим. Ҳакамлар яхшироқ билишади», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар