21.12.2020 22:45
2994
«Шальке» ҳимоячиси учун «Ливерпуль»дан Оригини сўрамоқда

«Ливерпуль» январь ойидаги трансферлар ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Жамоанинг асосий мақсади «Шальке» ҳимоячиси Ўзан Кабакдир.

The Telegraph'нинг хабарига кўра, мерсисайдликлар 20 ёшли туркни сотиб олишмоқчи. Гельзенкирхен клуби эса ўз навбатида келишувга «қизиллар» ҳужумчиси Дивок Оригининг қўшилишини истамоқда. 

«Ливерпуль» Виржил ван Дейк ва Жо Гомеснинг жароҳатлари туфайли марказий ҳимояни кучайтиришни ўйламоқда.

Transfermarkt портали туркияликни 25 млн еврога, бельгияликни эса 16 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, «Ливерпуль» АПЛда 31 очко билан 1-ўринда, «Шальке» эса Бундеслигада 4 очко билан сўнгги поғонада бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар