21.12.2020 10:43
4514
Пиоли Леаунинг тезкор голи ва қишки трансферлар ҳақида фикр билдирди

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 13-туридан ўрин олган «Сассуоло»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу беллашувда «Милан» ҳужумчиси Рафаэль Леау 7-сониядаёқ тўп киритиб, Италия чемпионати тарихида урилган энг тезкор гол муаллифига айланди.

«Ўйинни қандай бошлашнинг 4-5 хил вариантлари бор эди. Ўтган баҳсларда бизга тажовузкорлик етишмаётганини ҳисобга олиб, аслида бу жиҳатга эга эканлигимизни исботламоқчи эдик. Тўғри ҳаракат қилган Чалхонўғли, Диас ва Леау мақтовга лойиқ.

Ҳар бир ўйин 3 очко бериши мумкин. Буни доим жамоамга айтаман. Ҳар доим ғалаба қозонишга интиламиз. Икки дуранг бизни қониқтирмади.

Январь ойидаги трансферлар? Вазиятни тушунамиз. Раҳбарият биладики, имкониятлар пайдо бўлса, улардан фойдаланамиз. Агар бундай бўлмаса, ҳаммаси ҳозиргидек қолади», – дея Пиолининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар