21.12.2020 21:37
2201
Левандовски: «Кумирларим? Дель Пьеро, Тьерри Анри, Роберто Баджо»

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски France Football нашри билан интервьюда Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳақида фикр билдириб, қайси ҳужумчиларга ҳавас қилгани ҳақида гапирди.

«Месси ва Роналду узоқ йиллардан буён футбол чўққисида, яқин орада кимдир улардан ўзиб кета олиши қийин. Аммо рақамларга эътибор қаратсак, сўнгги мавсумларда мен ҳам кам гол ураётганим йўқ. Шунга қарамай, мен улар билан битта столда эканлигимни тасаввур қила олмайман. Лекин уларни бирга танаввул қилиш учун ўз столимга таклиф қилишим мумкин. 

Кумирларим? Мен Дель Пьеро, Тьерри Анри, Роберто Баджонинг ўйинларидан роҳатланганман. Ёшлигимда уларнинг ўйинини томоша қилишни яхши кўрардим. Ўшанда улар сингари катта ўйингоҳларда тўп суриш орзум эди», - дея Левандовскининг сўзларини келтирмоқда «France Football».

Эслатиб ўтамиз, польшалик форвард ФИФА томонидан 2020 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар