21.12.2020 10:40
2577
Конте: «А Сериядаги кетма-кет 6 ғалаба туфайли жадвалнинг юқори қисмидамиз»

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг 13-туридан ўрин олган «Специя»га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу – А Сериядаги кетма-кет 6-ғалабамиз. Бу бизга жадвалнинг юқори қисмида бўлишга имкон берди.

Осон бўлмаслигини билардик, чунки «Специя» – рақибни эркин зоналардан маҳрум қилиб, тезда қарши ҳужумларга ўтишга интиладиган жамоа. Биз уларга устун жиҳатларидан фойдаланишларига йўл қўймадик, аммо биринчи бўлимда ўзимиз жуда кам имкониятлар яратдик. 

Жадвалдаги ўрнимизни ҳисобга олсак, муҳим ғалаба. Танаффусгача яна битта ўйин бор. Чарчадик, лекин сўнгги баҳсга ҳам тишимизни ғижирлатиб чиқамиз. Шундан сўнг раҳбарлар билан ўтириб, вазиятни баҳолаймиз, ўз эҳтиёжларимизни тушунишимиз учун буни хотиржамлик ва ақл билан бажарамиз», – дея Контенинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Маълумот учун, «Интер» 30 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Милан»дан 1 очкога ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар