21.12.2020 15:44
2139
Драйзайтль ва Михамбо – Германиянинг энг яхши спортчилари, «Бавария» – 2020 йилнинг тенгсиз клуби

Германияда йил якунларига кўра, 2020 йилнинг энг яхши спортчилари ва турли номинация ғолиблари эълон қилинди, дея хабар бермоқда Spiegel. 

Унга кўра, Миллий ҳоккей лигасида фаолият юритаётган «Эдмонтон» ҳоккей клуби ҳужумчиси Леон Драйзайтль 2020 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди. 

Енгил атлетикачи Малайка Михамбо эса йилнинг энг яхши аёл спортчисига айланди.

Йилнинг энг яхши жамоаси сифатида «Бавария» клуби топилди. Мюнхен жамоаси 2020 йилда Бундеслига, Германия кубоги, Суперкубоги, Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди. 

Қайд этилишича, йил лауреатларини аниқлашда мамлакатнинг турли ОАВларида фаолият юритадиган 960 нафар спорт журналистлари иштирок этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар