20.12.2020 12:59
2550
Пирло: «Барселона»га ҳам, «Парма» билан ўйинга ҳам тенг муносабатда бўлишимиз керак»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 13-туридан ўрин олган «Парма» (4:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аталанта» билан дурангдан норози эдик. Йўқотилган очколаримиз ўрнини қопламоқчи эдик ва бунга энг яхши йўл билан эришдик. Ғалаба қозониб, ҳужумчиларнинг гол уришига эришишимиз керак эди. Роналду ҳам, Мората ҳам тўп киритишни исташди ва жамоамиз уларга ёрдам беришди. Криштиану «Аталанта»га пенальтидан гол ура олмаганидан ғазабланганди.

Қадам-бақадам олдимизга қўйган мақсадга борамиз. А Серия фаворитига айланишимиз ва «Барселона»га ҳам, «Парма» билан ўйинга ҳам тенг муносабатда бўлишимиз керак», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради DAZN.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар