20.12.2020 09:59
3142
«Ҳоффенҳайм» ўйинчисининг юзига тупурган Маркус Тюрам узр сўради

«Боруссия» М ҳужумчиси Маркус Тюрам Германия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган «Ҳоффенҳайм»га (1:2) қарши ўйинда рақиб футболчиси Стефан Пошнинг юзига тупургани учун узр сўради.

Маълумот ўрнида, франциялик афсонавий ҳимоячи Лилиан Тюрамнинг ўғли ушбу ҳаракати учун майдондан четлатилди ва камчиликда қолган «Боруссия» сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, мағлуб бўлди.

«Бугун менинг феъл-атворимга мутлақо тўғри келмайдиган ва ҳеч қачон бўлмаслиги керак бўлган ҳолат юз берди. Рақибимнинг ҳаракатларига нотўғри муносабат билдирдим. Бу қасддан эмас, тасодифан содир бўлди. 

Барчадан кечирим сўрайман: Стефан Пош, рақиб ўйинчилари, жамоадошларим, оила аъзоларим ва ушбу воқеага гувоҳ бўлган ҳар кимдан. Албатта, ўз ҳаракатларимнинг ҳар қандай оқибатларини қабул қиламан», – деб ёзади 23 ёшли футболчи «твиттер»даги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар