20.12.2020 11:53
2949
«Аталанта» қишда Гомесни сотади, футболчи «Рома» билан ўйин қайдномасига киритилмади

«Аталанта» яримҳимоячиси Алехандро Гомес январь ойида жамоани тарк этади, деб ёзади журналист Фабрицио Романо.

32 ёшли хавбек А Cериянинг 13-туридан ўрин олган «Рома»га қарши ўйин қайдномасига киритилмади. Манбага кўра, футболчи ва бош мураббий Жан-Пьеро Гасперини ўртасидаги муносабатлар янада ёмонлашмоқда.

Гомес сўнгги бор ЕЧЛнинг 6-туридан ўрин олган «Аякс»га (1:0) қарши баҳсда асосий таркибда ҳаракат қилди. Сўнг «Фиорентина» (3:0) билан ўйинда захирада қолдирилди, «Ювентус» (1:1) билан баҳсда иккинчи таймда захирадан майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар