19.12.2020 17:58
7591
Жасур Яхшибоев – Беларусь Олий лигасининг энг юқори рейтингли футболчиси деб топилди

Беларуснинг «Прессбол» нашри ўз талқинига кўра, мавсум якунларига биноан мамлакат миллий чемпионатининг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди. 

Унга кўра, ўзбекистонлик ҳужумкор яримҳимоячи Жасур Яхшибоев Беларусь Олий лигасининг 2020 йилдаги энг юқори рейтингга эга энг яхши футболчиси деб топилган.

Яхшибоев йил бошида «Энергетик-БГУ» клуби сафига бориб қўшилди ва чемпионатнинг кашфиётига айланиб, жамоаси сафида биринчи давранинг энг яхши тўпурари бўлди. Мавсумнинг иккинчи қисмида эса ўзбекистонлик яримҳимоячи чемпионат грандларидан бири Солигорскнинг «Шахтёр» клубига ўтиб, якунда бу жамоа билан бирга мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Тўпурарлар пойгасида эса 16та гол билан 2-ўринни эгаллади.

Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчилари ва уларнинг «Прессбол» талқинига кўра рейтинги:
1. Жасур Яхшибоев (Шахтёр/Энергетик-БГУ) — 5.61 (27 ўйин)
2. И.Стасевич (БАТЭ) — 5.50 (24)
3. Габриэл Рамос (Торпедо-БелАЗ) — 5.45 (28)
4. Ю.Сзоке (Шахтер) — 5.42 (24)
5. А.Хачатурян (Торпедо-БелАЗ) — 5.40 (26)
6. П.Нехайчик (БАТЭ) — 5.39 (28)
7. Н.Антич (Шахтёр) — 5.38 (25)
Г.Кадимян (Неман) — 5.38 (29)
Е.Филипенко (БАТЭ) — 5.38 (24)
10. М.Скавиш (БАТЭ) — 5.37 (29)

Эслатиб ўтамиз, Беларусь футбол федерацияси томонидан чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб БАТЭ тўпурари Максим Скавиш топилган бўлса, энг фойдали футболчиси номинациясида Яхшибоев ғолиб топилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар