19.12.2020 18:42
3670
Неймар жароҳати сабаб йил охиригича сафдан чиқди

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар 2020 йилда бошқа майдонга туша олмайдиган бўлди. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Томас Тухель «Лилль»га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида хабар берган. 

Парижликлар клуби бош мураббийининг маълум қилишича, Неймар оёғининг тўпиқ қисмидан олган жароҳатидан тикланиш учун қарийб уч ҳафта вақт талаб этилади. Бу эса бразилиялик футболчининг январь ойининг бошида қайтишини билдиради. Неймар Франция чемпионати доирасидаги «Лилль» ва «Страсбург»га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги аниқ.

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионати 14-тури доирасидаги «Лион»га қарши учрашувда рақиб футболчиси Тиаго Мендес Неймарга нисбатан қўполлик қилгани учун майдондан четлатилганди. Неймар эса майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар