18.12.2020 22:23
1296
Ҳоланд – Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси

«Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Бундеслигада ноябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. 

Норвегиялик 20 ёшли форвард ўтган ойда Германия чемпионатида 3та ўйин ўтказиб, 5та тўп киритди. У «Ҳерта» (5:2) билан баҳсда покерга эришди, яна бир голини «Бавария»га (2:3) урди.

Маълумот учун, Ҳоланд бу мавсумда Бундеслигада 8та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар