18.12.2020 22:24
2992
Левандовски The Best ҳақида: «Флик совринга муносиб эди»

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски The Best-2020 совринини қўлга киритгани ва йилнинг энг ёрқин лаҳзалари ҳақида гапирди.

«Бу совринни қўлга киритганимдан бахтиёрман ва бундан фахрланаман. Шахсий совринлар ҳам бутун жамоага тегишли. Бу жамоадошларимнинг ҳам ютуғи. Фикримча, Флик энг яхши мураббий номига муносиб эди. Биз совринлар учун курашишда давом этамиз.
 
2020 йилнинг энг ёрқин онлари? Албатта, Чемпионлар лигаси финалида энг ёрқин ғалабамизни қўлга киритдик. Бутун мавсумни эслайдиган бўлсам, шахсан ўзим учун гуруҳ босқичида «Црвена Звезда» (6:0) дарвозасига 4та гол урганим энг ёдда қоларли ўйинлардан бири бўлди», - дейди Левандовски.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар