18.12.2020 10:29
4662
Левандовски: «Месси ва Роналду даврида бу совринни қўлга киритиш ўзгача»

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски йилнинг энг яхши ўйинчисига аталган Тhe Best совринини қабул қилиб олгандан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мураббийлар штабига ва жамоамга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Месси ва Роналду даврида бу совринни қўлга киритиш ўзгача. Бундан жуда фахрланаман ва бахтлиман. Бу – мен ва жамоадошларим учун ўзига хос кун. Ажойиб туйғу.

Бу йил қўлимиздан келганча барча совринларни ютдик. Асосийси, албатта, Чемпионлар Лигаси. Ушбу турнирда ғолиб бўлиш менга ҳар доим орзуларга ишониш кераклигини ва бунинг учун мукофот берилишини кўрсатди», – дея Левандовскининг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар