18.12.2020 14:24
4176
Касильяс Роналду ҳақида: «Месси билан рақобат унга энг яхши бўлишга ёрдам берди»

«Реал» собиқ дарвозабони Икер Касильяс 35 ёшли форвард Криштиану Роналдунинг юқори спорт формаси ҳақида гапирди.

«Роналду – ҳақиқий профессионал. У жисмоний ҳолатини юқори даражада сақлаб келади, ўз вақтида овқатланиб, ўз вақтида дам олади. Бу ҳар қандай спортчи учун муҳим жиҳатлар. Ҳозирги натижалари бу унинг меҳнатлари самараси. Яна бир жиҳати у ҳар доим энг яхши бўлишни истайдиган спортчидир. 

Эҳтимол, Месси билан Роналду ўртасидаги рақобат Криштиануга энг яхши бўлишга ёрдам берган. Аммо муваффақиятларнинг энг асосийси Роналдунинг профессионаллигидир. Айнан шу жиҳат уни футбол чўққисига олиб чиқди», - дейди испаниялик собиқ дарвозабон.

Маълумот учун, ФИФА 2020 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскини топган бўлса, «Ювентус»нинг португалиялик форварди Криштиану Роналду 38% билан 2-ўринда, «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Месси эса 32% овоз билан 3-ўринда қайд этилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар