17.12.2020 08:25
3434
«Ювентус» сўнгги 36 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этмоқда

«Ювентус» А Сериянинг 12-турида «Аталанта» (1:1) билан дуранг ўйнади. 

Турин клуби ўтган 12та турда 6 ғалаба ва 6 дурангни қайд этди. Opta Sports'нинг маълумотига кўра, бу жамоанинг сўнгги 36 йилдаги энг ёмон натижасидир. «Юве» сўнгги бор 1984/85 йилги мавсумда шундай натижа қайд этган ва якунда 6-ўринни эгаллаган.

Маълумот учун, «Ювентус» бу мавсумда 24 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар