17.12.2020 11:35
8735
Самуэль Это'О France Football'ни танқид қилди

«Реал», «Барселона» ва «Интер» клубларининг камерунлик собиқ ҳужумчиси Самуэль Этo'О барча даврларнинг энг яхши 33 футболчиси қаторида африкалик ўйинчилар йўқ эканлигига муносабат билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, энг яхши футболчилар Франциянинг France Football нашри томонидан ўтказилган сўровнома орқали аниқланган.

«Қандай қилиб France Football барча даврларнинг энг яхши 33 футболчисини аниқлаб олиши ва бу рўйхатга биронта африкалик ўйинчини киритмаслиги мумкин? Бу мутлақо ишончли рўйхат эмас…», – деб ёзади BBC журналисти.

Это'О эса бу постнинг тагига «биз, африкаликлар, ҳисобга олинмайди», дея изоҳ ёзган.

Эслатиб ўтамиз, биринчи рамзий терма жамоага қуйидаги футболчилар киритилган: Лев Яшин (СССР) — Паоло Мальдини (Италия), Франц Беккенбауэр (ГФР), Кафу (Бразилия) — Лоттар Маттеус (ГФР), Хави (Испания), Диего Марадона (Аргентина), Пеле (Бразилия) — Криштиану Роналду (Португалия), Роналдо (Бразилия), Лионель Месси (Аргентина).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар