17.12.2020 12:44
8169
Ўруновнинг вакиллари Юраннинг устидан этика қўмитасига мурожаат қилишмоқчи 

«Спартак»нинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Антон Фетисов «СКА Хабаровск» бош мураббийи Сергей Юраннинг «қизил-оқлар» яримҳимоячиси Остон Ўруновнинг ёши ҳақидаги фикрларига изоҳ берди.

«Мендаги маълумотларга кўра, футболчининг вакиллари этика қўмитасига мурожаат қилишмоқчи. 

Юран – афсона, жуда ажойиб футболчи. Аммо у сўнгги вақтларда бир неча бор баландпарвоз баёнотлар берди. Уларнинг ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси йўқ, шунинг учун жиддий қабул қилмаяпмиз», – дея Фетисовнинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».

Эслатиб ўтамиз, Юран Ўруновнинг аслида 19 ёш эмаслиги, расмий ҳужжатларда кўрсатилганидан 4-5 ёш катта эканлигини айтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар