17.12.2020 11:38
1551
Пирло: «Қўшимча куч талаб қилинадиган ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Cериянинг 12-туридан ўрин олган «Аталанта»га (1:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Кучли жамоага қарши ўйнадик, ажойиб ритмда ҳаракат қилдик. Биздан қўшимча куч талаб қилинадиган ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Бунинг ўрнига сустроқ ўйнадик. Янада эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишимиз керак. 

Якшанба куни ҳам («Женоа», 3:1) битта гол ўтказиб юборгандик. Гап ўтказиб юборилган голларда эмас, балки ўйинларга бўлган муносабатда. 

Афсуски, Роналду пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Бу олдинга чиқиб олишимизга ёрдам берарди. 

Моратанинг товони билан очиқ дарвозага гол ура олмагани? Бу мени хафа қилди. Бундай вазиятлар ўйиннинг боришини маълум йўналишга ўзгартириши мумкин», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар