17.12.2020 09:38
4122
Гасперини: «Юве» энди яққол фаворит эмас»

«Аталанта» бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини А Сериянинг 12-туридан ўрин олган «Ювентус»га (1:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ювентус»дек кучли жамоага қарши ажойиб натижа. Хоҳлаганимизча ўйнадик ва умуман олганда ғалабага ишондик. Голларга олиб келиши мумкин бўлган сўнгги бир неча пасларни бой бердик. Иккинчи бўлимда биринчисига қараганда камроқ хатоларга йўл қўйдик.

Голлини жуда зўр ўйнади, Криштианунинг пенальтисини бартараф этди. Роналду 100 уринишдан бир мартагина фойдалана олмаса керак. Голлини учун хурсандмиз. Шунингдек, Шчесни ҳам Ромеронинг зарбасини ажойиб тарзда қайтарди.

Мавсум жуда қизиқарли. Бизда бир қанча ривожланаётган жамоалар бор. Чемпионлик учун кураш аввалгига қараганда анча очиқ. «Милан», «Наполи», «Рома» бор. «Ювентус» ҳам фаворитлар қаторига киради, аммо яққол фаворит эмас. Улар ўзгарган.

Олдинда 27 ўйин бор ва биз ҳамма билан тенг шароитларда курашишимиз мумкин», – дея Гасперинининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар