17.12.2020 15:55
10640
Англия футбол ассоциацияси Каванига нисбатан айблов эълон қилди

Англия Футбол Ассоциацияси (AFA) «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Эдинсон Каванининг «инстаграм» тармоғида «негрито» сўзини ишлатгани бўйича баёнот билан чиқди.

«Эдинсон Кавани 29 ноябрь куни ижтимоий тармоқда ёзган сўз билан АФА қоидаларини бузганликда айбланади.

«Манчестер Юнайтед» футболчисининг «инстаграм»ида ёзилган изоҳи ирқий камситиш ва ҳақорат сифатида футболга зиён келтиради.

Уругвайлик ҳужумчи айбловга нисбатан 2021 йилнинг 4 январь кунига қадар апелляция бериш ҳуқуқига эга», - дейилади баёнотда.

Аввалроқ, Кавани «негрито» сўзи Уругвайда ирқий камситиш ёки ҳақорат сифатида қабул қилинмаслиги, бу ўзига яқин бўлган ёши кичик дўсти сифатида «қора танли ука» маъносида айтилиши ҳақида гапирган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар