16.12.2020 17:15
3233
Зидан Бенземани франциялик тарихдаги энг кучли ҳужумчи деб атади

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Атлетик»ка қарши учрашувда дублга эришиб, Мадрид жамоасига ғалаба келтирган ҳамюрти Карим Бенземани эътироф этди.

«Бензема – тарихдаги энг яхши франциялик ҳужумчи? Мен учун шундай. У майдонда ўзини қандай кўрсатаётганидан ташқари Карим узоқ вақтдан буён «Реал»да асосий таркибда тўп суриб келмоқда. 500дан ортиқ ўйинлар, голлар, рекордлар... Унинг ютуқлари ҳаммасини айтиб турибди. Мен учун у энг яхши, бу борада шубҳам йўқ.

Бугунги Бензема аввалгидан анча ўсишга эришган. У яққол «тўққизлик» эмас ва фақат гол уриш ҳақида ўйлаётгани йўқ. Унинг бу хислати менга ёқади. Карим кўпроқ жамоа учун ўйнашни яхши кўради ва уларга яхши вазиятлар яратиб беради. Шу билан бирга ўзи ҳам гол уришни яхши кўради ва муҳим паллаларда ҳар доим ўз сўзини айта олади. Бенземанинг устунлиги шунда», - дея Зиданнинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсумда Ла Лигада 11 ўйинда 6та гол, ЕЧЛда эса 5 ўйинда 4та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар