16.12.2020 14:54
5795
Ўзбекистон кубоги. «Пахтакор» «Қўқон-1912»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга чиқди

Ўзбекистон кубоги яримфинали доирасидаги дастлабки учрашувда «Қўқон-1912» жамоаси ўз майдонида «Пахтакор»га мағлубиятга учради.

Учрашувда Игорь Сергеев, Достонбек Ҳамдамов ва Эрен Дердийўқ томонидан киритилган голлар «Пахтакор» жамоасига финал йўлланмасини тақдим этди.

Шундай қилиб, Шота Арвеладзе қўл остидаги «Пахтакор» жамоаси кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон кубоги финалига йўлланма олди. 

Яна бир йўлланма соҳиби бугун Олмалиқда ўтадиган ОКМК ва «Насаф» ўртасидаги учрашувдан кейин маълум бўлади.

Ўзбекистон кубоги. Яримфинал. 16 декабрь
«Қўқон-1912» - «Пахтакор» - 0:3
Ҳакам
: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент)
Голлар: Игорь Сергеев 31, Достонбек Ҳамдамов 74, Эрен Дердийўқ 90+5.
«Қўқон-1912»: 21.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобур Акбаров, 4.Собит Синдаров (7.Шоҳназар Норбеков, 70), 10.Қувондиқ Рўзиев, 13.Сардор Азимов (37.Муҳсинжон Норматов, 82), 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 20.Иқбол Маликжонов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев (77.Эрен Дердийўқ, 76), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Одил Ҳамробеков, 21.Аброр Исмоилов, 29.Владимир Козак (27.Сардор Собирхўжаев, 66), 34.Фаррух Сайфиев (4.Акрамжон Комилов, 76).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар