16.12.2020 17:56
5581
Ўзбекистон кубоги. ОКМК «Насаф»ни мағлуб этиб, кетма-кет учинчи марта финалга чиқди

Ўзбекистон кубоги иккинчи яримфинал ўйини доирасида Олмалиқда ўтган ОКМК - «Насаф» учрашуви якунига етди.

Шиддатли ва қизиқарли ўтган баҳсда ОКМК яримҳимоячиси Баҳром Абдураҳимовнинг собиқ клуби «Насаф» дарвозасига киритган ягона голи Олмалиқ жамоасига финал йўлланмасини тақдим этди – 1:0. 

Эътиборлиси, Миржалол Қосимов қўл остидаги ОКМК кетма-кет учинчи маротаба Ўзбекистон кубоги финалига йўлланма олди ва 3-марта ҳам финалда «Пахтакор»га қарши майдонга тушадиган бўлди.

Ўзбекистон кубоги. Ярим финал. 16 декабрь
ОКМК – «Насаф» - 1:0
Ҳакам
: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент)
Гол: Баҳром Абдураҳимов, 16.
ОКМК: 35.Валижон Раҳимов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Жасур Умаров, 3.Сардор Раҳмонов, 11.Мурод Тошматов, 23.Йован Жокич, 5.Дилшод Жўраев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 94.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Мате Ватсадзе, 7.Элгужа Григалашвили
Захира: 32.Суҳроб Султонов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Миржамол Қосимов, 9.Зафар Полвонов, 10.Шаҳзод Нурматов, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Бобур Йўлдошев, 77.Арслонмират Аманов, 88.Игорь Зонич.
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Жўрабек Маннонов, 20.Ислом Кенжабоев, 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Соибов, 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 7.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Файсал Траоре, 18.Жавоҳир Эсонқулов, 19.Ҳусайин Норчаев, 50.Шоҳмалик Комилов, 70.Абубакризо Турдалиев.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар