16.12.2020 20:32
10533
«Насаф» ОФК кубогида иштирок этади. ОЧЛда иштирок этадиган Ўзбекистоннинг 2-клуби маълум бўлди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев 2021 йилги мавсумда қайси клублар Осиёда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши ҳақида маълумот берди.

«ОФК «Насаф» клубини ОФК кубогида ўйнаши мумкин бўлган жамоалар қаторига қўшди. Аммо клуб Осиё Чемпионлар лигасида иштирок эта олмайди.

Демак, «Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичида, ОКМК эса ОЧЛ саралашида иштирок этади. ОКМК саралашни муваффақиятли босиб ўтса, «Насаф» ОФК кубоги гуруҳ босқичида ўйнайди. Яъни, «Насаф» бугунги рақиби ОКМК учун саралашда мухлислик қилишига тўғри келади», - дея ёзади Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

Аввалроқ, «Насаф» клуби ОЧЛда иштирок этиш учун белгиланган талабларни бажара олмагани туфайли ОЧЛ лицензиясини ололмагани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар