15.12.2020 17:42
4078
Роналду: «Футбол, бокс ёки UFC танлови бўлса, жангларни томоша қиламан»

«Ювентус» форварди Криштиану Роналду телевизор орқали қайси спорт турларини томоша қилишини айтиб ўтди.

«Одатда телевизор орқали футбол эмас, бошқа спорт турларини томоша қилишни яхши кўраман. Футбол, бокс ёки UFC танлови бўлса, бокс ёки UFC жангларини томоша қилишни танлайман. Фикримча, бокс билан шуғулланиш ҳам футболчи учун фойдали. Сиз қандай ҳаракат қилиш ва ўз ҳиссиётларингизни жиловлашни ўрганасиз», - дея Роналдунинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Аввалроқ, Роналду UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан яхши муносабатда эканлиги ва жангларда унга мухлислик қилишини айтиб ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар