15.12.2020 16:29
6761
Левандовски ўз вақтида «Женоа» эмас, «Боруссия»ни танлагани сабабини айтди

«Бавария»нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски ўз вақтида Италия А Сериясида тўп суришга яқин бўлгани ҳақида гапирди.

«Италия А Сериясида фаолият бошлашимга оз қолганди. Польшанинг «Лех» клубидаги фаолиятим давомида Италиядан таклиф тушганди. «Женоа» мени ўз сафида кўришни истаганди. Дастлаб, кучли бешлик чемпионатларидан бирида тўп суриш иштиёқида эканлигим боис «Женоа»га ўтмоқчи эдим. Аммо Дортмунднинг «Боруссия» клубидан таклиф тушгач, бу жамоа билан Чемпионлар лигасида ўйнаш имкониятим кўпроқ бўлишини ўйлаб, Германияга кўчиб ўтишга қарор қилдим. Ҳозир қаерда эканлигим ва нималарга эришганлигимни инобатга олсам, ўшанда «Женоа» эмас, «Боруссия»ни танлаб тўғри қарорга келганман», - дея Левандовскининг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Маълумот учун, Роберт Левандовски 2010 йилда 4,5 миллион евро эвазига «Лех»дан «Боруссия»га ўтган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар