15.12.2020 19:16
8609
Федерер, Роналду ва Месси – 2020 йилда энг кўп даромад олган машҳурлар қаторида

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер 2019 йилнинг ёзидан 2020 йилнинг ёзига қадар бўлган даврда энг кўп даромад олган машҳурлар рўйхатида 3-ўринни эгаллади, дея ёзмоқда «Forbes» нашри.

Катта шлем турнирларининг 20 карра ғолиби бу муддат ичида 106,3 миллион АҚШ доллари ишлаб топган. Теннисчи бу борада фақатгина таниқли тадбиркор Кайли Женнер ($ 590 млн) ва машҳур мусиқачи Канье Уэстдан ($ 170 млн) ортда қолган.

Рўйхатнинг 4-5-ўринларидан эса футболчилар - Криштиану Роналду ва Лионель Месси жой олган. «Ювентус»нинг португалиялик голеадорининг даромади 105 миллион долларни ташкил этган бўлса, «Барселона» ҳужумчиси 104 миллион доллар ишлаб олган.

Шунингдек, топ-ўнликдан бразилиялик форвард Неймар ($ 95,5 млн) ва америкалик баскетболчи Леброн Жеймс ($ 88,2 млн) жой олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар