14.12.2020 20:25
21233
Ҳоланд доим ҳавас қилган икки ҳужумчини айтди

«Боруссия» форварди Эрлинг Ҳоланд «Ювентус» голеадори Криштиану Роналду ва «Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичга болалигидан ҳавас қилишини айтиб ўтди.

«Роналду ва Ибраҳимович – икки чемпион, икки феномен. Болалигимдан уларни телевизор орқали кузатиб, доим ҳавас қилганман. Бу футболчилар мен қатор жуда кўп ёш футболчилар учун кумир саналишади.

Улар кўп йиллардан буён барқарорлик кўрсатиб, ўз даражаларини пасайтирмаётганликлари боис ёшларга ўрнак бўлишмоқда», - дейди норвегиялик форвард.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар