14.12.2020 22:27
20248
Теглар
Неймар жароҳати сабаб қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Лион»га қарши учрашувда (0:1) жароҳат олиб майдонни кўзда ёш билан тарк этганди.

«Лион» яримҳимоячиси Тиаго Мендес бразилиялик футболчига нисбатан қўполлиги учун ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилганди. Оёғининг тўпиқ қисми шикастлангани тахмин қилинган Неймар шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этганди.

Париж клуби матбуот хизмати баёнотига кўра, жамоа ҳужумчисининг жароҳати жиддий эмас. Бразилияликнинг оёқ пайлари чўзилган. Неймар 10-15 кун оралиғида яна жамоа сафига қайтади. Футболчи сешанба куни яна тиббий текширувдан ўтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Неймар Франция чемпионати жорий мавсумида 7 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар