14.12.2020 23:49
20935
France Football барча даврларнинг энг яхши уч ҳужумчисини эълон қилди 

France Football нашри барча даврларнинг энг яхши ҳужумчиларини эълон қилди. 

«Барселона» клуби  ва Аргентина миллий жамоаси аъзоси Лионель Месси энг яхши ўнг қанот ҳужумчиси, Португалия миллий жамоаси ва «Ювентус» футболчиси Криштиану Роналду энг яхши чап қанот ҳужумчиси деб топилди. Бразилия миллий жамоаси ва «Реал»нинг собиқ форварди Роналдо эса энг яхши марказий ҳужумчи сифатида эътироф этилди. 

Шу тариқа рамзий терма жамоа қуйидаги футболчилардан ташкил топди: Лев Яшин (СССР) — Паоло Мальдини (Италия), Франц Беккенбауэр (ГФР), Кафу (Бразилия) — Лоттар Маттеус (ГФР), Хави (Испания), Диего Марадона (Аргентина), Пеле (Бразилия) — Криштиану Роналду (Португалия), Роналдо (Бразилия), Лионель Месси (Аргентина).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар