13.12.2020 17:34
2473
«Тоттенҳэм» Дибала учун 70 миллион евро сарфлашга тайёр

«Ювентус» клуби ҳужумчиси Пауло Дибала кейинги мавсумдан фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

TodoFichajes’нинг хабар беришича, аргентиналик ҳужумчига «Тоттенҳэм» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бош мураббий Жозе Моуриньо Дибалани ўз жамоасида кўришни истамоқда. Шу боис клуб раҳбариятидан ёзги трансфер ойнасида айнан ушбу футболчини сотиб олишни сўраган. Қайд этилишича, Лондон клуби 27 ёшли форвард учун 70 миллион евро тўлашга тайёр. Музокаралар якуний босқичга кирган.

Аввалроқ, «Юве» раҳбарияти Дибала билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар