13.12.2020 21:59
1797
Бундеслига. «Шальке» 90+3-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Германия чемпионатининг 11-турида «Шальке» сафарда «Аугсбург» билан баҳснинг 90+3-дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди. 

Шу тариқа Гельзенкирхен клубининг ғалабасиз серияси 27 ўйинга етди. Жамоа Бундеслигада сўнгги бор 2020 йил 17 январда ғалаба қозонган эди.

«Шальке» очколарини 4тага етказиб, сўнгги поғонада қолди. «Аугсбург» эса 13 очко билан 10-поғонага кўтарилиб олди.

Бундеслига, 11-тур
Аугсбург – Шальке 2:2
13 декабрь, «ВВК Арена»
Голлар: Сердар (32, автогол), Рихтер (90+3) – Раман (52), Бужеляб (62).
Аугсбург – Гикевич, Фрамбергер, Гауэлеу, Удуохай, Гумни (Финнбогасон, 71), Калижури, Варгас, Хедира, Груэсо (Грегорич, 71), Штробль (Рихтер 59, Рихтер 90+6), Нидерлехнер. 
Шальке – Фэрманн, Стамбули, Сане, Кабак, Очипка, Маскарель, Шопф, Сердар, Бужеляб, Ут (Бўздўған 20, Настасич 89), Раман (Скрибски, 82).
Четлатиш: Нидерлехнер (53).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар