10.12.2020 11:46
3401
Зидан: «Жамоам керакли ва қийин пайтда ғалаба қозонишни билади»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛнинг 6-туридан ўрин олган «Боруссия» Мёнхенгладбахга (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жуда мамнунмиз. Мақсадимиз биринчи бўлиш эди ва бунга эришдик. Биринчи дақиқадан сўнгги дақиқаларгача ҳар томонлама ёрқин ўйин ўтказдик.

Жамоам керакли ва, айниқса, қийин пайтда ғалаба қозонишни билади. Ғалаба керак бўлса, албатта, унга эришамиз.

Барчамиз бир қайиқдамиз. Футболчилар учун хурсандман. Мен улар билан курашаман, уларни тайёрлайман. Аммо майдонда айнан улар кураш олиб боришади. 

Биринчи ўринни олиш муҳим эди. Бу биз бошдан кечирган ҳолатлар нуқтайи назаридан аҳамиятга эга.  Умид қиламанки, шанба куни «Атлетико» билан ҳам энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз. Ҳозирча эса дам оламиз», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради АS.

«Реал» гуруҳда 10 очко тўплади ва 1-ўрин билан 1/8 финалга йўл олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар