10.12.2020 09:50
10117
Зидан: «Ҳеч қачон «Реал»нинг Алекс Фергюсони бўлмайман»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан EЧЛнинг сўнгги туридан ўрин олган «Боруссия» Мёнхенгладбахга (2:0) қарши баҳсдан кейин уни «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ устози Алекс Фергюсон билан таққослашларига жавоб қайтарди.

«Бу – катта мамнуният. Мақсад гуруҳда биринчи бўлиш эди ва бунга эришдик. Ҳар томонлама ажойиб ўйин ўтказдик. 

Ҳеч қачон «Реал» учун Алекс Фергюсон бўлмайман. Бу ерда қанча қолишимни билмайман ва бу ҳақда ўйламайман ҳам», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради АS.

Маълумот учун, Фергюсон «МЮ»ни 1985 йилдан 2013 йилгача бошқарган. Клуб унинг қўл остида 38та совринни қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар