10.12.2020 19:37
2913
Румменигге: «Ҳоланд «Бавария»га керак эмас, бизда Левандовски бор»

«Бавария» клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге «Боруссия» форварди Эрлинг Ҳоланд ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Ҳоланд «Бавария»га керак эмас. Ахир бизда Левандовски бор. 

Эрлинг – махлуқдек бақувват. У жуда кўп голлар урмоқда. У Golden Boy совринини ҳам ҳақли тарзда ютди», – дейди Румменигге Tuttosport билан интервьюда.

Аввалроқ, Румменигге Роберт Левандовски 2020 йилнинг энг яхши футболчиси бўлгани, «Олтин тўп» польшалик футболчига топширилса адолатдан бўлиши ҳақида айтиб ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар