10.12.2020 12:48
7337
«ПСЖ» президенти Мбаппе ва Неймарнинг жамоадаги келажаги ҳақида гапирди

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Ҳелайфи EЧЛнинг 6-туридан ўрин олган «Истанбул»га (5:1) қарши ўйиндан кейин ҳужумчилар Килиан Мбаппе ва Неймарнинг клубдаги келажаги ҳақида гапирди.

«Мбаппе ва Неймар билан янги шартнома бўйича музокараларни бошладик. Уларни сақлаб қолмоқчимиз. Бунга эришишимизга ишонаман, чунки улар «ПСЖ»да қолишни исташмоқда», – дея Ал-Ҳелайфининг сўзларини келтиради журналист Муҳаммад Буҳафси.

Маълумот учун, иккала футболчининг ҳам «ПСЖ» билан шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ Мбаппега «Реал», Неймарга «Барселона» қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар