10.12.2020 11:42
2976
Конте: «Гуруҳ босқичида ҳакамлар ва VAR борасида омадимиз келмади»

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте EЧЛнинг 6-туридан ўрин олган «Шахтёр»га (0:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Жамоа борини берди, керак бўлган ҳамма нарсани қилди. 

Биз «Шахтёр»га қарши иккала ўйинда ҳам устунлик қилдик, аммо гол ура олмадик. Бу – ақл бовар қилмайдиган нарса. Бизга қатъият етишмагани ҳақидаги фикрларга қўшилмайман. Афсусланиш ва умидсизлик бор, лекин эътибор, қатъият ва тажовуз етишмаганини ҳис қилмадим.

Гуруҳ босқичида ҳакамлар ва VAR борасида омадимиз келмади. Агар эътиборга олинмаган ва кўриб чиқилмаган вазиятлар ҳисобланса… Бу кўнгилни хира қилмоқда», – дея Контенинг сўзларини келтиради Football Italia.

«Интер» 6 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар