09.12.2020 18:16
2602
«Ювентус» қишки трансфер ойнасида  Погба учун «МЮ»га Дибалани таклиф қилмоқчи

«Ювентус» клуби қишки трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погбани яна Италияга қайтаришга уриниб кўради.

Tuttosport’нинг хабар беришича, Турин клуби раҳбарияти январь ойида Поль Погба трансфери борасида «Манчестер Юнайтед»га таклиф жўнатишни режалаштирмоқда. «Ювентус» молиявий муаммолар туфайли франциялик яримҳимоячи учун трансфер маблағи эмас, ўз ҳужумчиси Паоло Дибала билан ўзаро алмашишни таклиф қилмоқчи. Аргентиналик форвард ҳам янги шартномаси масаласида туринликлар билан келиша олмаётгани боис, яхшироқ таклифга кўниши тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, франциялик яримҳимоячининг агенти Мино Райола Погбанинг «Ювентус» ёки «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар