09.12.2020 21:26
3541
Роналду: «Камп Ноу»да учта гол урган клуб гуруҳда 1-ўринни олишга ҳақли саналади»

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ 6-тури доирасида «Барселона» устидан эришилган ғалабадан (3:0) кейин ўз фикрини билдирди.

«Бу деярли имконсиз вазифа эди, аммо биз йирик ҳисобда ғалаба қозониб пешқадамга айлана олдик. Ўйинни ҳужумкор бошлаганимиз ғалабанинг калити бўлди. Дастлабки 20 дақиқаликдан кейин биз 2:0 ҳисобида олдинда эдик. Ўшандаёқ яна битта гол уриб, 1-ўринга чиқиб олишимиз мумкинлигини ҳис қилдик.

Бу ғалаба биз учун ишонч манбаига айланади. Биз кучли клуб майдонидан мана шундай ғалаба қозонишимиз керак эди. 

Пенальти белгиланган вазият? Ҳали такрорий вазиятни кўрмаганим учун аниқ гап айта олмайман. Гоҳида яққол бўлмаган вазият учун 11 метрлик жарима тўпи белгиланади, бу футболнинг бир қисми. Ҳакамларга доим қийин, уларнинг қарорини муҳокама қилмайман.

«Камп Ноу»да учта гол урган клуб гуруҳда 1-ўринни олишга ҳақли саналади», – дейди Роналду Movistar билан суҳбатда.

Маълумот учун, «Ювентус» 15 очко билан гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган бўлса, «Барселона» худди шунча очко билан 2-ўрин билан плей-оффга чиқди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар