09.12.2020 14:04
3389
Пирло: «Ювентус» яхши самарадорлик кўрсатди»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло Чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги «Барселона»га (3:0) қарши ўйин ҳақида тўхталди.

«Барселона»га қарши учрашувда ҳам «Торино» билан ўйиннинг иккинчи бўлимида кўрсатган ўйинимизни намойиш этишимиз керак эди. Ўйинга тўғри ёндашдик ва жамоамиз ўйинидан тўлиқ қониқдим. 

Ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида майдон марказида сон жиҳатдан зичлик яратишимиз шарт эди. Бунда «уч киши икки кишига қарши» вазиятларда устунликка эга бўлардик. Яримҳимоячиларимизнинг майдон марказидаги зичлиги ва бўш зоналарга югуриши рақибга жиддий муаммо туғдиришини билардик. Ҳар бир футболчи вазифани аъло даражада бажариб, самарадорлик бобида яхши натижа кўрсатилди», - дейди Пирло ўйиндан кейин.

Маълумот учун, «Ювентус» 15 очко билан гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган бўлса, «Барселона» худди шунча очко билан 2-ўринда қолди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар