Саутгейт Европанинг энг яхши 3 нафар марказий форвардини айтди 

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ЖЧ-2022 саралашига ташланган қуръадан сўнг рақиблардан бири Польшанинг етакчи ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, инглизлар билан бир гуруҳдан Польша, Венгрия, Албания, Андорра ва Сан-Марино ўрин олди.

«Левандовски – фантастик футболчи, тенгсиз «тўққизлик». У – бизнинг Ҳарри Кейн ва бельгиялик Ромелу Лукаку билан бирга Европанинг энг яхши марказий форвардларидан бири. Айнан шундай футболчи бизга муаммо туғдириши мумкин. Унинг клубдаги ва миллий жамоадаги статистикаси ақл бовар қилмайди», – дея Саутгейтнинг сўзларини келтиради Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар