08.12.2020 10:23
4514
Пирло: «Месси – феномен ва у буни доим исботлаб келган»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло «Барселона»га қарши Чемпионлар Лигасининг 6-тури олдидан рақиб ҳужумчиси Лионель Мессининг ўтган ёзда клубдан кетмоқчи бўлганига ўз муносабатини билдирди.

«Месси нафақат карьерасида, балки ҳаётида ҳам ўзига хос дақиқаларни бошдан кечирмоқда, чунки у ёзда жиддий муаммоларга дуч келди. У «Барселона»да қолишни хоҳлайдими ёки йўқми, муҳим эмас. У ҳар доим ўйинларда жамоаси учун қанчалик қимматли эканлигини исботлайди. 

Ёздаги кетиш билан боғлиқ муаммоли вазиятдан ташқари Лионелда руҳий муаммолар бўлиши мумкин. Аммо тафсилотларга тўхталишни истамайман, бу бизнинг ишимиз эмас. 

Месси – феномен ва у буни доим исботлаб келган», – дея Пирлодан иқтибос келтиради Football Espana.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар